8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

Дарҳақиқат, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончимиз, жонажон Ватанимизнинг халқаро майдонда ортиб бораётган обрў-эътибори негизида Контитуциямиз ва унда белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликларимиз мужассамдир.

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, «Биз фақат халқимизнинг ақл-заковати, букилмас иродаси ва салоҳиятига, ўз куч ва имкониятларимизга таяниб, айни вақтда дунё ҳамжамияти билан ҳамкор бўлиб, дадил олдинга боришимиз шарт. Бу борада бизга Конституциямиз ҳамиша раҳнамо бўлиб, беқиёс куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади».

Қадрли дўстлар, ҳурматли устозлар,
азиз талаба-ёшлар!

Барчангизни улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.

Бош Қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликларимиз ҳамда бурчларимиз асосида Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш барчамизга насиб этсин!!!

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори.