Дармонжон Курязованинг «Ўзбекистон моддий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва музейлаштиришнинг назарий-методологик асослари» мавзусидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон тарихи давлат музейи хузуридаги илмий даража берувчи PhD.02/09.07.2020.Tar.120.01 рақамли илмий Кенгаш асосида фан доктори (DSс) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий Кенгашда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Дармонжон Курязованинг «Ўзбекистон моддий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва музейлаштиришнинг назарий-методологик асослари» мавзусидаги 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги бўйича тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Илмий маслаҳатчи – тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмаилова.

Расмий оппонентлар – тарих фанлари доктори, профессор Раҳбар Холиқова, архитектура фанлари доктори, профессор Орифжон Салимов ҳамда тарих фанлари доктори Барно Убайдуллаева.

«Ўзбекистон моддий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва музейлаштиришнинг назарий-методологик асослари» мавзусидаги диссертация иши ҳимояси мувафаққиятли ўтди.

Муваффақиятли ҳимоя билан Дармонжон Курязовани муборакбод этамиз ҳамда келгуси илмий ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.