Институт профессор-ўқитувчилари Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида бўлиб туришибди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, унда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтнинг хорижий турдош олий таълим муассасалари билан интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Муниса Мухамедова ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Шахноза Қосимовалар Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида бўлиб туришибди.

Ташриф давомида улар университет Таълим ва тарбиявий ишлар хамда халкаро алокалар проректори, филология фанлари доктори, профессор Гулшан Алиева, Илмий-ижодий ишлар проректори, маданиятшунослик фанлари номзоди, доцент Садоқат Алиева ва Музейшунослик кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент Ягона Айвезова билан учрашиб, тажриба алмашди.

Шунингдек, ушбу олий таълим муассаси тарихи, факультет ва кафедралар фаолияти, хозирги кундаги ўқув жараёни билан якиндан танишдилар.

Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда кафедра мудири маданиятшунослик фанлари номзоди, доцент Ягана Эйвазова кафедра фаолияти, ўқув режалари, фанлари хамда ўқув йўналишлари буйича тушунтириш бериб, малака ошириш календарь режаси билан таништирди.

Кейинги навбатда эса улар университетнинг Музейшунослик кафедраси доценти Элфира Меликова бошчилигида ИКОМ негизида ташкил этилган «Профессиональное развитие и благополучие музейного сообщества: роль профильных организаций» онлайн давра сухбатида иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Институт профессор-ўқитувчиларининг ушбу хизмат сафарлари 28 декабрга қадар давом этади.