Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Наргиза Алиева томонидан Кредит-модул тизими ҳақида батафсил маълумот беришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилди.

Жорий ўқув йилидан бошлаб, юртимизнинг кўплаб олий таълим муассасалари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам биринчи босқич талабалари дунёнинг энг илғор таълим тизими ҳисобланмиш Кредит-модул тизимида тaҳсил олишмоқда.

Албатта, профессор-ўқитувчилар ва масъул ходимларга ушбу тизимнинг кўплаб афзалликлари ҳақида етарлича маълумот бериш муҳим ҳисобланади. Негаки, бу жараёнда асосий эътибор талабанинг сифатли билим олишига қаратилган.

Шуни инобатга олган ҳолда бугун институтда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Наргиза Алиева томонидан профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда декан ўринбосарлари учун ушбу тизим ҳақида батафсил маълумот беришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилди.

Семинар-тренингда кредит-модул тизими, унда ишлаш, айниқса, сессия жараёнлари тўғрисида муҳим бўлган бир қанча маълумотлар етказилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг бу тўғридаги барча саволларига ҳам атрофлича жавоб берилди.