Илмий ишлар ва инновациялр бўйича проректор Дилафрўз Қурбонова ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири Ботир Сангировлар томонидан кафедра мудирлари учун 2021 йилда илмий соҳада эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режаларни муҳокамасига бағишланган махсус семинар ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчилар учун ташкил этилаётган семинарлар давом этмоқда.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Илмий ишлар ва инновациялр бўйича проректор Дилафрўз Қурбонова ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири Ботир Сангировлар томонидан кафедра мудирлари учун 2021 йилда илмий соҳада эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режаларни муҳокамасига бағишланган махсус семинар ташкил этилди.

Семинарда таъкидланганидек, ўтган йилда институтда илмий салоҳиятни ошириш ва илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ютуқларга эришилди.

Жумладан, институт ҳузурида ташкил этилган илмий даражалар берувчи Илмий Кенгашда 8 та диссертация ҳимоялари ўтказилди. Шунингдек, турли Кенгашларда институт профессор-ўқитувчиларининг яна 5 нафари фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишини мувафаққиятли ҳимоя қилди.

Институтда нашр этилаётган “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотномаси” илмий-амалий журнали Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг журнални “Uzbekistan Research Online” электрон порталиги киритиш бўйича таклифига асосан Google Scholar рўйхатига киритилди ҳамда индексацияланди.

Бошқа яна бир қанча ютуқларни санаб ўтиш мумкин.

Эндиги мақсад эса жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги ишларни шу даражада давом эттириш экани баён қилиниб, жорий йил учун тузилган режалар яна бир бор кўздан кечирилди ҳамда муҳокама қилинди.