Ўқув-услубий бўлим бошғлиғи Наргиза Алиева томонидан «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ва профессор-ўқитувчилар учун тақдим этилаётган кўплаб имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишларида ҳам соҳадаги ўзгаришлар танқидий-таҳлилий кўздан кечирилди ҳамда тизимнинг келгуси тараққиёти учун долзарб бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, айни пайтда бу асосда бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун ҳам институт профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган навбатдаги семинарда Ўқув-услубий бўлим бошғлиғи Наргиза Алиева томонидан ушбу «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ва профессор-ўқитувчилар учун тақдим этилаётган кўплаб имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, унда профессор-ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида малака ошириш мақсадида юбориш, илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилларни ўрганишлари учун кўмаклашиш ва бошқа бир қатор имкониятлар яратилган бўлиб, бугунги кунда кўплаб профессор-ўқитувчилар улардан фойдаланиб келишмоқда.

Шунингдек, иккинчи семинарда Информатика ва менежмент кафедраси мудири Сайёра Закирова томонидан профессор-ўқитувчилар учун компьютер технологияларидан, айниқса, интернет ресурслардан самарали фойдаланиш, фойдали маълумотларни қидиришда нималарга эътибор қаратиш, шунингдек, илмий мақолаларни интернет нашрларда эълон қилиш бўйича муҳим тавсиялар.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди.