Халқаро грантларда профессор -ўқитувчиларни иштироки этиши


Олий таълим муассаларини ривожлантиришнинг замонавий шартларидан бири уларнинг фаолиятини байналминаллаштиришдир. Ушбу жараён – олий таълим имкониятларини кенгайтириш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш, олий таълимнинг инновацион хусусиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўқитувчилар ва талабаларнинг академик ҳаракатчанлигини ошириш каби афзалликларga эга.

Халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш ОТМнинг байналминаллашув жараёнига катта ҳисса қўшиши мумкин.

Чунки халқаро ҳамкорликнинг бошқа шакллари – академик ҳаракатчанликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро илмий-амалий конференциялар ва конгресс тадбирларини ўтказиш, қўшма нашрларни тайёрлаш қаторида айнан халқаро лойиҳалар барчасини бирлаштирувчи интегратив хусусиятга эга.

Халқаро лойиҳанинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
яхлитлик (лойиҳанинг тизим сифатида ишлаши);
ўзига хослик;
инновация;
динамизм (лойиҳа доирасидаги шароитларни ўзгартириш);
истиқболлар (лойиҳанинг барқарорлиги ёки лойиҳа натижаларининг муассасани ривожлантириш учун аҳамияти);
интеграцион характер;
амалий йўналиш;
лойиҳанинг барқарор ривожланиши (грант берувчи ташкилот томонидан ташқи молиялаштириш тугаганидан кейин унинг ҳаётийлиги);
биргаликда молиялаштириш (бу шарт грант берувчи ташкилот ёки грант дастурининг талаблари билан белгиланади);
ҳамкорлар тармоғини яратиш.

Бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассалари учун ҳам турли халқаро грантларда иштирок этиш учун шароитлар яратилган.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Erasmus+, Британия Кенгаши, UNESCO доирасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Профессор-ўқитувчилар учун халқаро лойиҳаларда қатнашиши учун кўплаб имкониятлар яратилган. Хусусан, Erasmus+ лойиҳаси доирасида ICM (mobiliti), Capacity building in Higher education ва Jean Mone дастурлари мавжуд. Халқаро лойиҳаларда иштирок этишнинг биринчи талаби албатта, хорижий тилни билиш ва рақамли технологиялардан фойдалана олишдир.

Бу албатта, халқаро лойиҳа берадиган натижаларга нисбатан бир кичкина талаб. Ваҳоланки ОТМ қуйидаги ютуқларни қўлга киритиши мумкин:

– давлат томонидан молиялаштиришни қисқартириш ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш шароитида қўшимча ресурсларни жалб қилиш имконияти;

– халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида инновацион таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, таълим сифатини ошириш;

– лойиҳа масалалари бўйича илғор тажрибалар билан танишиш, хорижий олий таълим муассасаларидаги ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, янги касбий алоқаларни йўлга қўйиш натижасида ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини максимал даражада рўёбга чиқариш учун шароит яратиш;

– бошқа тил ва маданиятдаги сўзлашувчилар билан доимий алоқада бўлиш натижасида халқаро лойиҳалар иштирокчиларининг маданиятлараро хабардорлигини ошириш имконияти.

Шундай қилиб, халқаро лойиҳаларни амалга ошириш ОТМ фаолияти самарадорлигини яхшилаш, унинг халқаро фаолиятидаги муайян йўналишлари ва шаклларини ривожлантириш, шунингдек, бутун ОТМнинг байналминаллашуви учун самарали восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Умида Зуннунова,
Информатика ва менежмент
кафедраси доценти


Изоҳ: Ушбу маълумотлар муаллиф томонидан институт профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган навбатдаги семинарда тақдим этилди.