Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси» номинациясида иштирок этаётган талабалар ўзларининг тақдимотларини ўтказишди.

Шу кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Йил талабаси-2021» танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, бугун ҳам танловнинг «Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси» номинациясида иштирок этаётган талабалар ўзларининг тақдимотларини ўтказишди.

Унда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ҳайкалтарошлик йўналиши 4-босқич талабаси Тоҳиржон Аҳмедов ҳам иштирок этиб, Комиссия аъзоларига ўз ижоди ва интилишлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўз интилиши ва ижодий ютуқлари билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган иқтидорли талаба – Тоҳиржон Ахмедовга танловда ва келгуси ижодида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.