Беҳзод Хaджиметовнинг “XX аср охири – XXI аср боши Ўзбекистонда миниатюра рангтасвирини қайта тикланиш жараёни ва ривожланиш масалалари” мавзулари “Санъат тарихи ва назарияси ” кафедрасида муҳокамадан ўтди.

Бугун 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати мустақил изланувчилари – Хуршида Хайитбобоеванинг “Мустақиллик даври бадиий ҳунармандчилигида анъана ва инновация” ҳамда Беҳзод Хaджиметовнинг “XX аср охири – XXI аср боши Ўзбекистонда миниатюра рангтасвирини қайта тикланиш жараёни ва ривожланиш масалалари” мавзулари “Санъат тарихи ва назарияси ” кафедрасида муҳокамадан ўтди.

Қизғин баҳслар билан ўтган мазкур муҳокамаларда таъкидланганидек, ушбу мавзулар бугунги кун бадиий таълим ривожи учун ҳам долзарб аҳамиятга эга. Бу эса тадқиқотчилардан янада масъулият ва фидоийлик талаб этади.

Негаки, бугунги ривожланган дунёда инсониятнинг қадимий касбларидан бўлмиш ҳунармандчиликка ҳам техника ва технологиялар кириб келди. Шунингдек, бу жараён табиий равишда анъаналар билан тўқнашди ва уйғунлашиб бормоқда. Уларни ўз навбатида, ижобий ва салбий томондан баҳолаш, илмий асосини яратиш муҳим аҳамиятга эга жараён бўлса, Шарқ давлатларида ўзига хос санъат турига айланган миниатюра рангтасвирининг яқин ўтмишдаги тикланиш жараёнида нима янгиликлар кириб келганию, қайси анъаналар эътибордан четда қолаётганини аниқ илмий асослаш ва уни қайта тиклаш соҳанинг бугунги ва келгуси ривожи учун улкан аҳамият касб этади.

Ҳар икки мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари кафедра муҳокамасидан ўтиб, институт Кенгашга тавсия этилди.