Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 1-босқич магистрантларнинг Мутахасислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди.

Кўриклар “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон xалқ рассоми Собир Рахметов бошчилигидаги Комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

Биринчи босқич талабаларининг ижодий ишларига назар солар экансиз, ижодий мустақилликка ва янгиликка бўлган интилишни кўрасиз. Ҳар бир талаба ўз ижодий йўлини яратишга ҳаракат қилган. Бунда айрим талабалар қайсидир услубни ўзлаштириш орқали натижага эришишга ҳаракат қилган бўлса, бошқалари замонавий йўналишларга мурожаат қилиш орқали ўз ижодий потенциалини намоён қилишга уринган.

16 та мутахассислик бўйича жамланган ушбу ижодий ишлар ўта синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Негаки ушбу талабаларнинг аксарияти мазкур босқичдан кейин олий таълим даргоҳида таълим бериши мумкинлиги инобатга олинди. Бунда ҳар бир талабанинг ижодий ишида профессионаллик, рангларни сезувчанлиги, топшириқнинг аниқлиги батафсил танқидий таҳлил қилинди.

Бугун баҳоланган талабалар биринчи босқич эканлиги инобатга олиниб, уларнинг бундан кейинги ривожланиши учун муҳим бўлган маслаҳат ва тавсиялар ҳам бериб ўтилди.