Нилуфар Ахмадалиева «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди

#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги Қарорига асосан кўплаб иқтидорли ва интилувчан қизлар қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 4-босқич талабаси Нилуфар Ахмадалиева ҳам ушбу юксак эътирофга сазовор бўлди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти номидан иқтидорли талабамизни, шунингдек, унинг ота-онаси, яқинлари ва устозларини улкан ютуқ билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгусида ҳам мана шундай улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!