Муносабат

 Жорий йилнинг 12 апрель куни “Кушербаевга мурожаат” номли телеграмм каналида эълон қилинган “Стипендиямиз берилмаяпти” номли мурожаатда  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг айрим  талабалари томонидан институтда 2 ойдан буён стипендия пуллари, шунингдек, ижарада  турувчи  талабалар учун ажратилган  50% ёрдам пуллари ҳам бир йилдан буён берилмаётгани ҳақида ёзилган.

 Ҳақиқатдан ҳам 2022 йил учун вақтинчалик бюджет харажатлар сметасида кўрсатилган стипендия тўлови миқдори етмаганлиги сабабли март ойида 28% талабаларнинг стипендиялари тўланмаган, 72% талабаларга стипендия тўлаб берилган.

2022 йил 12 апрел куни эса қолган  талабаларга  март ойи билан биргаликда апрел ойи  стипендияси ҳам тўлиқ тўланди. 

Институт ректори томонидан Бухгалтерия ҳисоби бўлими ҳамда Режа-молия бўлими ходимларига керакли тартибда интизомий чоралар кўрилиб, камчиликлар бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  24 сентябрдаги 605-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28-сентябрдаги 410-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил 9 октябрдаги 261-U сонли институт ректорининг буйруғи асосида 50 нафар талабага 2021 йилнинг сентябрь, октябрь, ноябрь, декабр ойлари учун ижара тўловлари тўлаб берилган.  

 Ўрнатилган тартибга кўра ижарада турувчи талабалар истиқомат қилаётган жойидан ҳар йили шартнома тақдим этиши шарт. Январь ойидан 6 февраль санасига қадар  ўқув жараёни онлайн тизимда  бўлиб, 7 февралдан одатий таълим шаклига ўтилди.  Йил янгиланганлиги сабаб, ижара-шартнома тўловини амалга ошириш учун талабалар томонидан белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни расмийлаштириш жараёнига вақт кетганлиги сабабли институт томонидан февраль ва март ойлари   тўловини тўлаб бериш кечиктирилди. Ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган талабаларга апрел ойида феврал ва  март  ойи ижара тўловлари ҳам қўшиб тўлаб берилади.    

Зарур шартномани тақдим этмаган талабаларга 50 % ижара тўловларини тўлашнинг имкони бўлмайди. Бу борада талабаларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомлик ва дизайн институти

 Матбуот хизмати