Жавлон Юсупович Умарбеков

Ўзбекистон Бадиий
Академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси бадиий ижодкорлар уюшмаси
аъзоси, профессор Жавлон Юсупович Умарбеков, 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
 

Институтда иш фаолияти
36 йил.

1952 йилда
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 111-ўрта таълим мактаби, 1957 йилда
37-ўрта таълим мактабида таҳсил олди. 1960-1966 йилларда П.П.Бенков номидаги Республика
рассомлик билим юрти, 1966-1972 йилларда Бутун иттифоқ киноматография
институтини тамомлаган.

  1972 йилда  собиқ СССР рассомлар уюшмаси аъзолигига қабул
қилинган. 1972-1973 йилларда Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи рассоми,
1973-1974 йилларда Ҳарбий хизматда, 1974-1977 йилларда Тошкент театр ва
рассомлик институти рангтасвир кафедраси ўқитувчиси, 1980 йилда Москва- ВДНХда
намойиш қилинган “Менинг дўстим” асари учун Олтин медал соҳиби, 1980 йилда ГФР
Берлин шаҳрида Санъат галериясида шахсий кўргазмаси,  1980 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган
Бутуниттифоқ кўргазмасига қўйилган “Инсон тафаккури” асари учун Гран Прини
қўлга киритган. 1982 йилда (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони)
берилди. 1984-1987 йилларда Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқарув раиси, 1985
йилда Австриянинг Вена шаҳрида шахсий кўргазмаси, 1985 йилда Ўзбекистон ССР
11-чақириқ Олий кенгашининг депутати, 1986 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясининг
Кумуш медали соҳиби, 1989 йил Москва шаҳри Рассомлар марказий уйида (ЦДХ)
шахсий кўргазмаси, 1989 йил Қувайт шаҳрида бўлиб ўтган Форс кўрфази давлатлари
рассомлари кўргазмасининг қатнашчиси, 1989 йил Ўзбекистон ҳалқ рассоми унвони
соҳиби, 1987-1995 йилларда  ижодий
фаолият эркин ижодкор рассом,  1990 йил
Ўзбекистон ССР 12-чақириқ Ҳалқ депутати, 1991 йил “Мустақиллик” медали соҳиби
Тошкент шаҳри, 1993 йил Туркияга ижодий сафар, 1997 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясининг
ҳақиқий аъзолигига қабул қилинди, 1995-1997 йилларда Тошкент давлат Санъат
институти Рангтасвир кафедраси катта ўқитувчиси, 1997 йил 50 йиллик ижодий
фаолиятига бағишланган шахсий кўргазмаси, 1998 йил Ўзбекистон Бадиий Академиясининг
Олтин медалига сазовор бўлди,  1997-1998
йилларда Ўзбекистон Бадиий Академияси котиби, 1998-2002 йиллар АҚШ, Вашингтон-Ньюйорк-Филадельфия-Маями
шарқий қирғоқ шаҳарлари буйлаб шахсий кўчма кўргазмаси, 1998-2006 йилларда Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Театр безаги рангтасвири
кафедраси профессори, 2001 йилда “Тошкент-Биенали 2001” қўргазмаси қатнашчиси,
2004 йилда Москва Марказий рассомлар уйи (ЦДХ) “Биз афсонадан келганмиз” номли
гуруҳли кўргазма қатнашчиси, 2005 йил Пекин-Шанхай. КХР “Ҳалқаро Биенали 2005” қатнашчиси, 2006 йил
Тошкент шаҳар Миллий санъат галериясида 60 йиллик юбилейи ва ижодий
фаолиятининг 40 йиллиги муносабати билан шахсий кўргазмаси, 2006-2011 йилларда
Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори, 2010 йил “Алпомиш” Миллий қаҳрамони
эпосига ишланган иллюстрациялар муаллифи. Тошкент шаҳри,  2011 йил Меҳнат шухрати ордени соҳиби,  2011 йилда Хитойнинг Харбин университети фаҳрий
профессори,  2011-2016 йилларда Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Театр безаги рангтасвири
кафедраси профессори, 2012 йил Пекин шаҳрида бўлиб ўтган ШОС давлатлари
рассомларининг Ҳалқаро кўргазмаси қатнашчиси, “Дунё рассоми”унвони соҳиби, 2013
йилда Киев шаҳри “Украина Миллий Бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси” унвони
соҳиби,  2014 йил Москва шаҳри Россия
Бадииий Академияси Фаҳрий аъзоси, 2014 йил Тошкент шаҳри Миллий қахрамон
“Рустамхон” эпосига ишланган иллюстрациялар муаллифи, 2015 йил Вашингтон-Париж
бўйлаб ижодий сафар, 2015 йил Бишкек шаҳри “Қирғизистон Бадиий Академиясининг
ҳақиқий аъзоси”, 2016 йил Тошкент шаҳар Миллий санъат галериясида 70 йиллик
юбилейи ва ижодий фаолиятининг 50 йиллиги муносабати билан шахсий кўргазмаси, 2016
йилдан ҳозирги вақтгача Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори лавозимида
ишлаб келмоқда.

Ж. Умарбеков  Рангтасвир йўналиши бўйича “Бир палатнонинг
яратилиш тарихи”, “Кинокомпазиция” номли ўқув қўлланмалар муаллифи.
Республикамиздаги журнал ва газеталарда 10 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

         Ж. Умарбековнинг бир қатор асарлари Ўзбекистон Давлат Санъат
музейи, Ўзбекистон Миллий банки галерияси ва чет эл шахсий коллекциялари ва
галерияларда сақланмоқда.