“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури бўйича давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таьминлаш, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни бизнес сабоқларига ўқитиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини кенгайтириш мақсадида, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларининг талабалари учун сайёр семинарларни ўтказиш режалаштирилган.

Жумладан, олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш,  тадбиркорликка ўргатиб бориш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (ҚҚ-6-сонли) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( ҚҚ-16-сонли) 2018 йил 22 февралдаги қўшма қарори имзоланган. Юқоридаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Бошланғич Ташкилоти, Дизайн факультети ҳамкорликда 2019 йил 13 май куни талаба-ёшлар учун семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши бош мутахасиси Б. Муродов, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси М. Улуғбек тумани бўлими бош мутахасиси Ш. Рустамова ва институт ёшлар етакчиси А.Темиров ҳамда Дизайн факультети декан муовини О.Саидов, бир гуруҳ талабалар иштирок этди. Ушбу семенарни институт ёшлар етакчиси А.Темиров  очиб берди ва “Шу каби самарали ўқув-семинарлар республикамиз бўйлаб давом этаётгани, ёшларимизнинг бугунги семинардан олган билим ва кўникмаларини, бошқа тенгдошларига тушунтириши, тарғибот қилган ҳолда, юқори натижаларга эришишимиз мумкин” – дея тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг,  Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси М. Улуғбек тумани бўлими бош мутахасиси Ш. Рустамова томонидан “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури тўғрисида тайёрланган тақдимот намойиш этилди ва жамғарма тўғрисидаги батафсил  маълумотлар институт ёшлар иттифоқи фаолларига, фаол талаба-ёшларга атрофлича  бериб ўтилди. Талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.