2019 ЙИЛ 13-14 МАЙ КУНЛАРИ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИДА “ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ” ФАНИ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАР РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ II-БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


Унда талабалар фан олимпиадасининг I-босқичида ғолиб бўлган Республикамиз Олий таълим муассасаларидан  қуйидаги 14 нафар (ўн тўрт)    талаба иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашдилар:

1. Хамидова Зарина Мирза қизи – Қарши давлат университети, Педагогика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши, 2-босқич талабаси;

2. Расулова Мукаррамой Ойбек қизи – Андижон давлат университети, Педагогика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши 2-босқич талабаси;

3. Жомурадова Мафтуна Жумабоевна – Бухоро давлат университети, Туризм факультети, “Амалий санъат” таълим  йўналиши 2-босқич талабаси;

4. Чўлиева Дилноза Юсупбой қизи – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Кино, телевидение ва радио санъати факультети, “Санъатшунослик (саҳна ва экран санъати драматургияси)” таълим йўналиши 2-босқич талабаси;

5. Жуманазарова Дилдора Бахром қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факультети, “Санъатшунослик (тасвирий ва амалий санъат)” таълим йўналиши  3-босқич талабаси;

6. Самаридинова Умида Юсуп қизи – Жиззах давлат педагогика институти, Тасвирий санъат ва меҳнат таълими факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим  йўналиши 2-босқич талабаси;

7. Номозова Назокат Валижон қизи – Термиз давлат университети, Педагогика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим  йўналиши 3-босқич талабаси;

8. Ҳамдамов Хумоюн Ғулом ўғли – Гулистон давлат университети, Педаго-гика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”  таълим йўналиши 1-босқич талабаси;

9. Мухторова Райхона Мамаражаб қизи – Навоий давлат педагогика институти, Педагогика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши 2-босқич талабаси;

10. Абдикаримова  Ширинхан Танирберген кизи – Ажинияж номидаги давлат педагогика институти, Педагогика  факультети, “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси” таълим йўналиши 3-босқич талабаси;

11. Усмонов Жўрабек Баходир ўғли – Урганч давлат университети, Техника факультети, “Қишлоқ ҳудудларини архитектуравий ва лойиҳавий ташкил этиш” таълим йўналиши 3-босқич талабаси;

12. Усубжонова Гулҳаё Тоҳиржон қизи – Наманган давлат университети,

Касб таълими факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши 2-босқич талабаси;

13. Саидова (Ботирова) Иродахон Санжарбек қизи – Низомий педагогика университети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим  йўналиши  4-босқич талабаси;

14. Хўжаназарова Нилуфар Тўлқинжон қизи – Қўқон давлат педагогика институти, Педагогика факультети, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши 3-босқич талабаси.

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фани бўйича соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати тузилиб, олимпиада иштирокчиларининг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан олган билимлари  ёзма, тест синовлари, оғзаки савол-жавоб ҳамда инглиз тилида суҳбат асосида баҳоланди.

Баҳолаш натижалари бўйича ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин: Жуманазарова Дилдора Бахром қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факультети, “Санъатшунослик (тасвирий ва амалий санъат)” таълим йўналиши  3-босқич талабаси (338 балл);

2-ўрин: Самаридинова Умида Юсуп қизи – Жиззах давлат педагогика институти, Тасвирий санъат ва меҳнат таълими факультети, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши 2-босқич талабаси (253 балл);

3-ўрин: Жомурадова Мафтуна Жумабоевна – Бухоро давлат университети, Туризм факультети, Касб таълими (амалий санъат йўналиши) 2-босқич талабаси (239 балл).

       Адолат комиссиясининг таклифига кўра, республика фан олимпиадасининг II-босқичида ғолиб бўлган  1-2-3 – ўрин  соҳиблари диплом, қолган иштирокчилар сертификат билан тақдирландилар.       Олимпиада якунида талабаларнинг илмий раҳбарлари сўзга чиқиб, келгусида институтлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тасвирий санъат назарияси ва тарихини чуқурроқ ўргатиш учун кўпроқ тажриба алмашиш  лозимлиги тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.