Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Scopus, Science Direct, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги илмий нашрларда мақолалар эълон қилиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш”га бағишланган йиғилишнинг 1-сон баёни 1-иловаси билан тасдиқланган “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросини ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш мақсадида, 2019 йил 8 июнь куни соат 14.00 да институт Ахборот-Ресурс маркази залида Elsevier компаниясининг Ўзбекистондаги координатори Дилноза Алланазарова иштирокида  Scopus, Science  Direct, Web of Science каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги илмий нашрларда мақолалар эълон қилиш  бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Бир соатдан ошиқ вақт давомида семинар-тренинг очиқ мулоқот тарзида ўзаро савол-жавоблар асосида ўтиб, иштирокчилар ўзлари қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Ушбу семинар йиғилганларда катта тассурот қолдирди.