Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетининг 2019 йил 17-18-август кунлари институт худудида ўтказилган умумхалқ ҳайрия хашари ХИСОБОТИ


Дизайн факультети жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги №729-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг  И-583-сонли хатлари ижросини таъминлаш ҳамда институт ўқув биносини ва ўқув аудиторияларини янги 2019-2020 ўқув йилига сифатли тайёрлаш мақсадида  2019 йилнинг 17-18 август кунлари Аския кўчаси 27-уйда  жойлашган ўқув биноси худудида ва унга тегишли бўлган ўқув аудиторияларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди. Бунда профессор-ўқитувчилар таркибидан ташкил топган факультет жамоси томонидан ободонлаштириш ва тозалик ишлари ташкиллаштирилди, хусусан, аудиториялар тозаланди, ойналар ювилди, ариқлар ўт-ўланлардан тозаланди, дарахтларга шакл берилди ва оқланди.  Хайрия хашари  жамоа томонидан фаоллик ва кўтаринки кайфиятда  амалга оширилди.

“Дизайн” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари

                   Д.Акрамова