2019 йил 5 январь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Халқаро базаларда ишлаш  ҳамда “Crossroads of culture” журнали тақдимоти бўлиб ўтди. Тадқиқот.уз вакили юридик фанлари номзоди, доцент Ш.Ф.Файзиев сўзга чиқиб, даставвал илмий изланишлар натижаларини эълон қилиш имкониятлари хусусида тўхталди.  “Crossroads of culture” – “Маданият чорраҳаларида” номли онлине илмий журнал имкониятлари ҳақида маълумот берди. Журналнинг илмий аҳамияти, унинг специфик томонлари ҳамда онлине журналнинг босма журналга нисбатан афзалликлари баён этилди.

Бундан ташқари “Expert Lawyers” МЧЖ фаолиятига тўхталиб ўтиб, МЧЖ томонидан Олий таълим муассаларининг илмий ҳамда ҳалқаро салоҳиятини янада ошириш юзасидан  ОТМ (университет, институт)нинг веб сайтини жаҳон стандарти асосида янгилаш, ОТМ (университет, институт) илмий журнал ва китобларига DOI рақам бериш, ОТМ (университет, институт)нинг илмий журналларига ИМПАКТ-ФАКТОР олиш, ОТМ (университет, институт) илмий журналлари веб сайтини жаҳон стандарти асосида янгилаш каби имкониятларни тақдим этиши ҳақида маълумот берди.

Тадқиқот.уз фаолиятига тўхталган Ш.Ф.Файзиев унинг семинар-треннинглар ўтказиш (гуруҳларда ва индивидуал), хорижий ва миллий журналларда илмий мақолалар чоп этишга кўмаклашиш, хорижий конференцияларда (ўзи, шахсан қатнашуви) ёки (борилмасдан) тезис чоп этиш, хорижий ОТМ ва ташкилотлар автореферат ва диссертацияларга тақриз олиш каби мавжуд имкониятларини санаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий ишлар рўйхатининг 5-бетида 43 та база келтириб ўтилган, унга кўра ушбу базаларда юқори импакт факторга эга журналларда чоп этилган мақола ҳалқаро деб тан олиниши ҳақидаги маълумотларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.

Бундан ташқари Scopus тизимида мақола чиқаришда қўйиладиган талаблар, https://orcid.org да рўйхатдан ўтиш орқали тадқиқотчи ва олимлар ўз изланишларини жаҳон миқёсига олиб чиқиш имкониятлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ушбу тақдимот  йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олдилар.

Гулираъно Орифжонова МРДИ Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши раиси