Магистратура бўлими талабалари мамлакатимизда ташкил қилинган турли хил фестиваль, кўрик-танлов ва стипендия дастурларида самарали иштирок этиб келмоқда. Жумладан,

Пайзиева Чарос Алишер қизи – 1991 йил 24 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти магистратура йўналиши “Дастгоҳли ва китоб графикаси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Ўқишда юқори рейтинг натижаларга эришиш билан бирга, халқаро ҳамда республика миқёсида рассомчилик соҳаси бўйича ўтказилаётган кўрик-танловлар, кўргазмалар ва маданий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келган.  2010 йил Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган. Инглиз тилини яхши ўзлаштирган. Шу кунларда “Тарих саҳнасида аёл сиймоси, амалий ва назарий таҳлили” мавзуида илмий изланишларни олиб бормоқда. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси ғолиби.

Раҳматуллаева АсалхонГайратовна -1982 йил 17 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

2007-2008 йилларда Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Виктор Гюго номли Маданият марказидаги француз тили курсларига қатнашиб, 6 поғонани ўқиб битирган ва сертификатлар сохибаси.

2014 йил “Санъат ёшлар нигоҳида” илмий-амалий конференциясида “Ўзбекистон давлат санъат музейидаги Шарқ ва Европа миниатюраларини ўрганиш масалалари” мавзусидаги илмий мақола билан иштирок этган ва у китоб шаклидаги тўпламда нашр қилинган.

2014 йил «Рериховские Чтения» Ўрта Осиё ва яқин мамлакатлар маданияти илмий семинарида “Ғарбий Европа миниатюра рангтасвирида портрет (Ўзбекистон Давлат санъат музейи тўпламидан)” илмий мақоласи билан қатнашган. 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият, санъат ва спорт” йўналиши бўйича Давлат стипендияси ғолиби бўлди

Абдужабборова Маъсудахон Абдужаббор қизи1993 йил 20 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

        Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети 2-босқич магистратура талабаси. Ўқиш даврида Республика ва халқаро миқёсида ўтказилаган конференцияларда фаол қатнашиб келади. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисидаги 56-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар” мавзусида 2015 йил 16 апрел куни Республика  илмий-амалий конференциясида илмий мақола чоп этилди. 2016 йил февралда “Тасвирий санъат трендларининг инглиз тилидаги интерпретацияси” номли анжуманда ўз маърузаси билан  иштирок этган. 2017 йил 28 март куни институт магистрларининг “Санъат-ёшлар нигоҳида V” мавзусида илмий-амалий конференциясида  маъруза билан иштирок этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги  мувофиқ Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2017 йилнинг 5 апрель куни ўтказилган “Замонавий Бадиий таълимнинг долзарб муаммолари” мавзусида Республика  илмий-амалий конференциясида илмий мақоласи чоп этилган. 2017 йил 16-17 майда “SANVIKT” илмий тадқиқот марказида ногирон болалар хайрия жамғармаси томонидан тузилган “Келажакка бир қадам 2017” номли ҳамда “Ёшлар ижодкор маркази” кўргазмасида фахрли ўринларни эгаллаган. 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият, санъат ва спорт” йўналиши бўйича Давлат стипендияси ғолиби бўлди.