Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастурлари бўйича республикадаги вазирлик ва идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва барча вилоят ҳокимликлари мутахассис-кадрлар учун навбатдаги стипендиялар танловига аризалар топшириш давом этмоқда. Танлов учун ҳужжатлар қабул қилиш 2019 йил 20 февралдан 20 мартига қадар бўлган муддатларда жамғарманинг www.eyuf.uz  веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади