Наврўз байрами табиатнинг чексиз саҳовати, кўп минг йиллик миллий қадриятлар, урф-одатларимизнинг ўзига хос ифодасидир. Меҳр-оқибат, саҳоват, мурувват рамзи бўлмиш ушбу айёмда қадриятларимизга хос эзгу ишлар кўламини кенгайтириш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат ва ҳайр-саҳоват ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик дизайн институтида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
2019 йилнинг 20 март кунида институт ректори Н.Б.Сайфуллаев бошчилигида раҳбарият вакиллари ўзоқ йиллар давомида ушбу таълим даргоҳида 2008 йил ректорлик лавозимида фаолият юритган, А.Эгамов ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми проффессор-ўқитувчи Ф.Ҳайитовлар хонадонига ташриф буюрдилар, нафақадаги фаҳрийлар холидан хабар олдилар.
Шунинг баробарида кекса фаҳрийларимизнинг ушбу таълим муассасасидаги фаолиятини қадрлаш, инсонийлик фазилатларни улуғлаш мақсадида улуғ айём кунларида институт ректори Н.Б.Сайфуллаев ҳамда раҳбарият аъзолари Б.Б Хажиметов, Амалий санъат факультети декани С.Ж. Саидова, Дизайн факультети декани Р. Норчаевлар томонидан институт номидан устоз А.Эгамов ҳамда Ф.Ҳайитовга Наврўз умумхалқ байрам табриги изҳор этдилди ва совғалар-саломлар улашилди. Байрам шукуҳи кезиб турган бир пайтда нафақадаги устоз мураббийларимизнинг хонадонларига буюрилган ушбу ташриф кекса фаҳрийлармиз қалбида янада кўтаринкилик руҳи бахш этди.
Қадимги миллий қадриятлар тимсоли бўлган ушбу байрам халқимизнинг бағрикенглик, яхшилик, саҳоват ва меҳр-мурувват каби олижаноб фазилатларини намоён этади.