Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 10.01.2019 йилдаги № 87-03-132-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Олий Мажлис сессиялари материаллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорларининг мазмун-моҳиятини таништириб бориш бўйича” 2019 йил 10 апрелда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2 биноси фаоллар залида очиқ мулоқот ва давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида институт ректори Н.Сайфуллаев, институт Мураббийлар кенгаши раиси Р.Хасанов, Санъатшунослик факультети декани Б.Сангиров, факультет Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Л.Жабборова, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Х.Хасанов, гуруҳ мураббийлари ва талабалар иштирок этишди.
Давра суҳбатида Жиззах Давлат педагогика университети Ижтимоий фанлар кафедраси професссори Назаров Насриддин Атакулович ўз маърузаси билан иштирок этди.
Шундан сўнг Р.Хасанов сўзни Жиззах Давлат педагогика университети Ижтимоий фанлар кафедраси профессори Назаров Насриддин Атакулович берди. Н.Назаров томонидан ўз маърузасида мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар самараси билан боғлиқлиги, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритишга катта эътибор берилиши, инсон капиталига эътиборни кучайтириш шарт эканлиги айтиб ўтилди.
Давра суҳбати сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахасислар томонидан етарлича жавоблар берилди.