Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, янада такомиллаштиришга доир қатор чора-тадбирлар режасига кўра, мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган.
Мазкур вазифаларнинг изчил давоми сифатида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети “Маҳобатли рантасвир” ва “Дастгоҳли рангтасвир” кафедралари профессор-ўқитувчи ва талабалари томонидан ҳайрли ишга бел боғланди. 2019 йил 9-10 апрель кунлари Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси 41-уйда жойлашган нутқида нуқсони бор тарбияланувчилар учун мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг болалар ўйингоҳлари, ҳовли майдончалари экстерьерларида безаш ишлари амалга оширилди.
Ҳар бир майдончаларнинг деворларига эртаклардан сўзловчи лавҳалар, болалар таассуротига хос бўлган суратлар ранг- баранг бўёқларда акс эттирилди. Икки кун давомида амалга оширилган безак ишлари боғча ҳовлиси кўркига кўрк қушди. Ушбу муассаса ходимлари томонидан бажарилган ишлар юзасидан институт раҳбарияти ва факультет профессор-ўқитувчилари хамда талабаларига миннатдорчиликлар билдирилди.
Тасвирий санъат факультети декани А.Юсупов