2019 йил 22 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Малайзиянинг Султон Идрис педагогика университети делегацияси ташриф буюрди. Институт раҳбариятининг делегация билан бўлиб ўтган учрашувида келгусида амалга ошириладиган режалар, жумладан, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ҳар йили 2 нафар профессор-ўқитувчилар ва 8 нафар талабалар алмашинувини ташкил этиш, ҳамкорликда маҳорат дарслари, кўргазмалар ва семинарларни ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорига асосан жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, етук кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Малайзиянинг Султон Идрис педагогика университети ўртасида Меморандум имзоланди.

Малайзия делегацияси аъзолари институт ўқув устахоналари ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Учрашув сўнггида эсдалик совғалари топширилди.