Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А. Каримов фонди томонидан  “Nouyeav Monde Editions”(Франция) ва “Pen and Sword Books” (Великобритания) хорижий нашриётлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон рангнларга бой маданий хазиналар тажрибасиномли китоби нашр этилди. Ушбу китоб тақдимоти 2019 йил 3 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда  бўлиб ўтди. Мазкур  тадбирда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Т.Каримова ва хорижий дипломатик миссиялар, халқаро ташкилотлар, маданият ва санъат намоёндалари билан биргаликда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти Амалий санъат факультетининг 10 нафар талабалари,  Республика рассомлик мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этди. Ушбу китобда акс этган Ўзбекстон маданиятида неча юз йиллик тарихга эга хазиналар, ўзига хос юксак  меъморий ёдгорликлар талабаларга ўзбек халқининг бой маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратди.

Тадбир жараёнида “Садо” эстрада гуруҳи томонидан  кўшиқлар куйланди. Куй–қўшиқ садолари остида Амалий санъат факультети талабалари ҳамда Республика рассомлик мактаби ўқувчилари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Т.Каримова томонидан иштирок этган талабаларга ўз миннатдорчилигини билдириб, китоблар тақдим этди.