2019 йилнинг 7 май санасида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 18–нафар ўқувчилари устозлари Баратов Отабек, Мухторова Дилафрўз, Ражабова Нигина раҳбарлигида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтига ташриф буюрди. Ўқувчилар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар асосида амалга оширилган ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, болаларнинг қобилиятли хусусиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг қизиқишларини муайян турларга йўналтиришдан иборат.
Институтга ташриф буюрган ўқувчилар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмуҳаммедова, Тасвирий санъат факультети ва Амалий санъат факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари Ч.Умматова, Ф.Хасановалар томонидан кутиб олинди ҳамда бинонинг барча ўқув машғулот устахоналари, ундаги жараёнлар билан таништирилди.
Дастлаб, Амалий санъат факультетининг Бадиий кулолчилик устахонаси, Амалий графика устахонаси, Меъморий ёдгорликларни таъмирлаш устахоналарига ташриф буюрган ўқувчиларни у ерда фаолият юритаётган ўқитувчилар ўқув машғулотлари жараёнлари билан таништирдилар. Бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш сирлари ҳақида кафедра мудири К. Сиддиқов ва катта ўқитувчи Ф. Исломов томонидан тушунтириш ишларини олиб борди. Реклама ва амалий графикада ширинликлар қадоқланадиган қуттичалар яратиш жараёнида олиб бориладиган ўқув амалий машғулотлари бўйича 2 курс талабаси Муҳиддинова Комила томонидан проектор асосида мастер-класс тақдимот қилинди.
Мактаб ўқувчилари тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини алоҳида билдириб ўтдилар ва улар Тасвирий санъат факультетининг Театр безаги рангтасвири, Фильмининг тасвирий ечими, Маҳобатли рангтасвир, Дасгоҳли рангтасвир, Минниатюра ва китоб графика устахоналирига ҳам таклиф этилди. Болаларга катта ўқитувчилар Ф. Сатторов, Қ. Ажиметов, У. Ҳамроева, У. Нигматовлар томонидан устахоналардаги ижодий жараённинг ўқув прцесслари борасида сўзлаб берилди. У ердаги чизма тасвирлар жараёни, пастановкалар ишланиш кетмакетлигига берилган урғу, инсон анатомиясида кўрсатиб беришда пастановкаларнинг хизмат қилиши, тугалланган ишлар борасида сўзлаб берилди. Намуна сифатида А.Алиқуловнинг “Жанг” асари, С.Қосимованинг битирув малакавий иши мавзусига тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари ўқувчилар витраж , мозаика санъати билан ҳам яқиндан танишиб, роспись ва уларнинг турлари ҳақида бошланғич маълумотларга эга бўлдилар. Институт ўқув устахоналарида тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича олган маълумотлари юзасидан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шундан сўнг, ўқувчилар ва уларнинг устозлари ушбу ташрифдан олган таассуротларидан мамнун бўлган ҳолда, институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.