Маълумки, 2019 йил – “Ўзбекистонда–Қозоғистон йили” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Қозоғистон Миллий Санъат университетининг “Рассомлик факультети ҳафталиги” ўтказилмоқда.
2019 йилнинг 13 майида “Ўзбекистон–Қозоғистон йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан институтда Қозоғистон Миллий санъат университетининг “Рассомлик факультети ҳафталиги” доирасида ташкил этилган қозоғистонлик ҳамкасбларимиз ва уларнинг талабалари ижодий ишларидан ташкил топган кўргазманинг очилиши маросими бўлиб ўтди. Шу билан бирга Германиянинг Дортмунд техника университети ўртасида имзоланган меморандум асосида Волькс-Ваген Стифтунг мустақил илмий изланувчилар фонди томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда санъат, ҳунармандчилик ва дизайннинг: маҳаллий муҳитдан глобал муҳитга ўтиш жараёни” номли семинар – треннинги ҳам ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида учта давлат ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилган.
Кўргазма очилишида хорижлик меҳмонлар ҳамда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Мазкур кўргазмани институт ўқув ва тарбиявий ишлари проректори Б.Б.Хаджиметов кириш сўзи билан очиб берди.
У Германиянинг Дортмунд техника университети профессори – Доктор Габриэль Ментгесга ва Қозоғистон Миллий санъат университетининг тасвирий санъат факультети декани доктор Жукенова Жазира Дюсенбаевнага сўз берди.
Ҳар икки давлатдан ташриф буюрган меҳмонлар томонидан Тасвирий санъатда ёшларнинг ижодига қаратилган эътибор, уларнинг ижодий фаолиятини жоҳон миқёсида намоён этиш баробарида яратилаётган имкониятлар ҳамда ёшлар ижодида ўзига хослик ҳусусиятлари ҳақида сўз борди. Бундан ташқари, ушбу соҳада ўзаро олиб борилаётган илмий-ижодий тадқиқотлар, кўргазмалар намойиши давлатлар ўртасида дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишига катта ҳизмат қилиши алоҳида таъкидланиб ўтилди. Иштирокчилар томонидан бир қанча ижобий фикрлар билдирилиди. Институтнинг марказий фойесида Ўзбекистон ва Қозоғистон талабаларининг миллийликни акс этувчи инстоляция ва ижодий намуналаридан ташкил топган кўргазмаси намойиш этилди.
Кўргазмадан сўнг, икки далат меҳмонлари институт фаолияти, ўқув машғулотларини кўзатиб чиқдилар.
Институтда олиб борилаётган ўқув жараёнлари, унда ижодий гуруҳ аъзолари билан яқиндан танишиб, ҳамсуҳбат бўлиб, олган таассуротларини ижобий баҳоладилар. Ташриф сўнгида институт раҳбарияти ва ижодий гуруҳига ўзларининг чексиз ҳурмати ва эҳтироми ила миннатдорчиликларини билдирдилар.