Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг 19 март куни Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шу кунларда мазкур ташаббус ижроси доирасида институтда турли хил мавзуларда давра суҳбатлари, тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Хусусан, 2019 йилнинг 17 май кунида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактабда институтнинг “Иқтидор” талабалар театр студияси томонидан Шароф Бошбековнинг “Тикансиз типратиканлар” номли асарига ишланган спекталь намойиш қилинди. Тадбирда Тасвирий санъат факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Ў.Нишонбеков, мактаб директор ўринбосари М. Турдиева ва ўқувчилар иштирок этди.
“Тикансиз типратиканлар” номли спекталини намойиш этишдан мақсад хозирги ёшларимиз ўзлари билиб билмай кириб қолган ёмон иллат ва оқимларга адашиб кириб қолмаслиги учун ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш, ҳаёти давомида қилган хатолари жавобсиз қолмаслиги ва ҳозирги кунда ёшлар ўртасида учраётган ёмон ҳодисаларга аралашиб қолмасликлари учун ибратли бўлиш эди. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мактаб ўқувчилари ўзлари учун керакли хулосани чиқариб олишди. Тадбир сўнгида 258-сонли мактаб директор ўринбосари М. Турдиева институт раҳбарияти ва жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.