Жанубий Кореянинг Кемён университети президенти Шин Илҳи таклифига биноан Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нуридинов ва институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлди.

Сафарнинг дастлабки кунида ЮНЕСКОнинг умумжаҳон бойликлари рўйхатига киритилган Андон шаҳридаги Хахве тарихий мажмуасига ташриф буюрилди. Андон шаҳридаги ташриф давомида Кёнгсангбугдо маъмурияти ҳамда унинг қошидаги шаҳарнинг тарихини сўзловчи музейдаги кўргазма билан ҳамда у ерда сақланаётган фонддаги ишлар билан танишилди. Ташриф сўнггида Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Андон шаҳридаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Кемён университетининг 120 йиллик юбилейининг тантанали очилиш маросимида иштирок этилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нуридинов табрик сўзи билан чиқиш қилди. Юбилей муносабати билан мемориал фонтаннинг очилиш маросимида қатнашилди. Кемён университети қошидаги Хэнгсо музейига ташриф буюрилди. Ушбу музейда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нурни кўргазмаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирлар сўнгида Кемён университети қошидаги театрда “Набукко” операсининг премъерасида иштирок этилди.

Кемён университети биноси, ўқув устахоналари ҳамда тасвирий санъат йўналиши ўқитувчилари томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишилди. Шунингдек, Университет тарихи акс этган музей экспозицияси билан танишилди. Шу куни тарихий обидалар билан танишиш мақсадида Бусан шаҳрига ҳам ташриф буюрилди.

Кемён университети қошидаги тиббиёт муассасасига ташриф буюрилди. Шу куни Кемён университетида ташкил этилган Халқаро либослар намойиши тадбирида иштирок этилди. Тадбирда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев табрик сўзи билан чиқиш қилди. Ушбу дефеледа институт “Либос дизайни” кафедраси талабаларининг 10 та коллекциясидан иборат ишлари намойиш қилинди. Тадбир давомида маҳорат дарслари ва давра суҳбатларида қатнашилди ҳамда тажрибалар билан фикр алмашилди.

Кемён университети президенти Шин Илҳи ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида келгусида қилинадиган янги лойиҳалар, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, кўргазмалар ва семинарлар ташкил этиш каби ҳамкорликни кенгайтиришга доир режаларга келишиб олинди. Учрашув сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Кемён университети билан либос дизайни йўналиши бўйича Қўшма Таълим Дастурини амалга ошириш мақсадида келишув меморандуми имзоланди.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон делегациясининг хорижий сафари самарали бўлди.