2019 йил 29 май куни Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида институтнинг магистрантлари ўртасида анъанавий “САНЪАТ – ЁШЛАР НИГОҲИДА VII” илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур конферецияни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг табрик сўзини Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси академик А.Нуриддиновга берилди.

Илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, бадиий таълим соҳасидаги  вазифалардан келиб чиққан ҳолда, институт магистратурасида таълим олаётган ҳамда санъатнинг илмий-назарий масалалари устида тадқиқот олиб бораётган ижодкор ёшларнинг илмий изланишлари натижаларига бағишланди.

Конференцияда 11 нафар магистрант маърузаси билан иштирок этди. Маърузалар санъатнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тенденциялари, ижтимоий-маданий мезонлари, санъат турларида жанр муаммолари, илмий-услубий, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, хусусан санъат асарлари ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш ва дизайн соҳасининг бугунги кундаги долзарб муаммоларининг назарий ва илмий-амалий масалаларига қаратилди.

Конференция баҳс-мунозаларга бой бўлди ҳамда барча иштирокчиларга жумладан, магистрантларда катта таассурот қолдирди. Анжуман сўнггида бир қатор иштирокчилар конференцияда фаол иштирок этганлари учун  институт раҳбарияти томонидан сертификат билан тақдирланди.

Анжуман сўнггида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси А.Нуриддинов мазкур конференция бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу каби конференциялар доимий ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Магистратра бўлими: Н.Алиева