Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетининг “Иқтидор” театр студияси 2019 йил 1-июнь куни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида, Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Театр студиялари – 2019” республика кўрик-танлови саралаш босқичи бўлиб ўтди. Театр студиялари-2019” республика кўрик-танлови саралаш босқичида Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан бирга қуйидаги Олий таълим муассасалари Тошкент Давлат стоматология институти, Ўзбекистон Жаҳон тиллар университети,Тошкент Давлат молия институти, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети иштирок этди.
Институтнинг Тасвирий санъат факультети “Иқтидор” театр студиясининг Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган “Тикансиз типратиканлар” спектакли бўлиб ўтди. Унда: Ўткир – Қамбаров Ҳайитбой Ахмадали ўғли, Соли – Кенжаев Муҳаммад Ғайрат ўғли, Нусриё – Аҳмаджонова Мохичехрахон Қахрамонжон қизи, Учқун – Қўлдашев Нодирбек Олимжон ўғли иштирок этдилар.
Талабалар асарнинг ушбу оразлари орқали боши берк кўчага кирган ёшларга қандай йўл билан тўғри йўл кўрсатиш мумкинлиги, жамиятда бўлаётган салбий воқеалардан ўзларига хулоса чиқариб, атрофдан ёруғлик, эзгулик излашига туртки бўлиш масалалари мақсадга мувофиқ равишда ижро этилиб, фаҳрли иккинчи ўрин ғолиблигини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти томонидан иштирокчилар “Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини учун” номинацияси Дипломи билан тақдирландилар.