Унга мувофиқ, (https://t.me/huquqiyaxborot/4922) абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириши мумкин ва ушбу олий ўқув юртлари рўйхати ҳақида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар қабул қилинади.
Бошқа олий ўқув юртларига ҳужжатлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.