Амалий санъат факультети Реклама ва амалий графика  ҳамда Амалий санъат асарларини таъмирлаш йўналишлари бўйича 4 йиллик малакага эга бўлган бакалавр босқичи талабаларининг бугун таълим муассасаси олдидаги сўнги вазифаларини адо этиш жараёнлари бошланди.

Институт ректори Н.Сайфуллаев мазкур битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш тадбирини кириш сўзи билан очиб берди ва бититувчи талабаларнинг ўқиш давомида олган таълим – тарбияси, ҳулқи, институт жамоат ишларида фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди ҳамда уларнинг келажакдаги ижодига, келгусида илмий салоҳиятларини юксалишида ривож тилади.

Бититувчи талабалар томонидан  ўз йўналишлари бўйича 4 йил давомида олган билим ва малакалари асосида ишлаган ижодий ишларини амалий ҳамда назарий жиҳатдан ҳимоя қилиб, танланган мавзу асосида тақдим этилган ҳар бир ижодий ишнинг бугунги кунда замонавий аҳамиятига кўра,  жамиятда эҳтиёжбоб маҳсулотлар рекламаси тарғиб этилди.

Амалий санъат асарларини, маданий меърос объектларини сақлаш ва консервация қилиш ишларини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиб, тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан бир қаторда мутахассислар олдидаги энг маъсулиятли вазифа эканлиги ҳам аҳамиятлидир.

Реклама ва амалий графика йўналиши битирувчи талабалари ўзларининг битирув малакавий ишида айни даврда савдо маркетингида рекламанинг эҳтиёжи ва талаб даражасидаги товар рекламалари бўйича турли мавзуларда ишланган ижодий намуналарини асосли равишда изоҳлаб беришга ҳаракат қилдилар.

Амалий санъат асарларини таъмирлаш йўналиши битирувчи талабаларининг битирув малакавий ишида ҳам санъат асарларини таъмирлаш ва қайта тиклаш бўйича бир нечта ижодий ишлар ҳайат аъзолари томонидан ўрганилди.  Мазкур талабалар  келажакда ўз соҳаларининг етук мутахассислари сифатида маданий меъросимизни сақлаш, уларни авлоддан-авлодга етказиш каби маъсулиятли вазифани илмий раҳбарлари кўмагида мана шу битирув малакавий иши орқали бажариб бошладилар.

Талабаларнинг ижодий меҳнати ҳайъат аъзолари томонидан ижобий баҳоланиб, яхши натижаларга эришилди. Тадбир сўнгида талабалар факультет раҳбарияти томонидан тақдирландилар.