2019 йилнинг  21 июн куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтига ташриф буюрган Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академиясидан  12 кишидан иборат делегация институт ректори Н.Сайфуллаев ва раҳбарият аъзолари томонидан кутиб олинди. Мазкур академия билан бўлган бугунги учрашув Ўзбекистон-Туркманистон  тасвирий санъати доирасида дўстона муносабатларни ўрнатиш,  тасвирий санъат йўналишлари билан танишиш, соҳа доирасида музокаралар олиб боришдан иборат бўлди.

Делегация таркиби: Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академияси Илмий ишлар проректори Нурягди Гочбаевич Яхшимурадов,  Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академияси  ўқитувчиси Гаҳриман Оразмурадович Гочмурадов ва ушбу академияда таҳсил олаётган 10 нафар 4-5- босқич талабаларидан иборат.

Учрашув давомида  Турkманистонлик  меҳмонлар учун институтнинг  фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтининг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Б.Хаджиметов томонидан ушбу таълим масканининг ўқув жараёнлари, таълим йўналишлари, проффессор-ўқитувчилар салоҳияти, устахоналар,  ўқув жараёнини сифатли олиб бориш учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академияси Илмий ишлар проректори Н. Яхшимурадов танишув чоғида  ҳар икки томон ижодкорларининг ўзига хос анъанавий йўналишларини ўрганиш,  малакасини янада ошириш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш таклифини айтиб ўтди. Ҳар икки томон олий таълим муассасасининг ижодий фаолияти ўзаро ўрганилиб, хулоса натижасига кўра проффессор-ўқитувчилар, талабалар малакасини янада ошириш мақсадида шартнома асосида тажриба алмашиш кўзда тутилди. 

Суҳбат сўнгида меҳмонлар институт ўқув аудиторияларига, устахоналарга, кўргазма объектларига экскурсия учун таклиф этилди. Икки давлатнинг олий таълим муассаса вакиллари билан ўзаро дўстона учрашуви сўнгида МРДИ ректори Н.Сайфуллаев ҳамда Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академияси Илмий ишлар проректори Н.Яхшимурадовлар томонидан билдирилган, мазкур бадиий таълимнинг ўқув ва ижодий жараёнлари билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари натижасида шартнома асосида кадрлар ва талабалар тажриба алмашинуви, илмий лойиҳалар, конференция, семинар, кўргазмалар ташкил этиш каби ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.