15 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Либос дизайни» кафедраси ўқитувчиси З.Ш.Юнусалиева томонидан Президентимизнинг бешта ташаббус бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Чилонзор тумани, «Шарк тонги» МФЙ хузурида ташкил этиладиган ёзги таътил вақтида махалла болалари иштирокида « рассом -дизайнер ва декораторлик бўйича тугарак» ташкил этилган эди. Ушбу навбатдаги тугаракда махаллада яшовчи барча 3 ёшдан 14 ёшгача булган болалар иштирок этишди.