Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига 2019-2020 ўқув йилида 27 та бакалавриат таълим йўналишига жами 471 та, шундан 90 та давлат гранти асосида, 381 та тўлов-контракт асосида квоталар ажратилган.
2019-2020 ўқув йилида бакалвриат таълим йўналишларига жами 1526 нафар абитурент ҳужжат топширди. Шундан 39 нафари танлов ғолиби сифатида давлат грантига ўқишга қабул қилинди.
Институтнинг 25 та таълим йўналишида имтиҳонлар касбий (ижодий) шаклда ўтказилди. Музейшунослик (турлари бўийча) таълим йўналишларида Касбий(ижодий) ҳамда тест синовлари орқали имтиҳон топшириб ўқишга қабул қилинса, янги ташкил этилган Менежмент(соҳалар бўйича) таълим йўналишида барча фанлардан тест шаклда имтиҳонлар бўлиб ўтади.
2019-2020 ўқув йили учун Касбий(ижодий) имтиҳонлар 25 июлдан 2 августга қадар давом этди.
Аудиторияларда ижодий имтиҳонларни шаффоф ва ҳолис ўтишини назорат қилишни Ўзбекистон Бадиий академияси тасаруфидаги санъат мактаблари ўқитувчилари жалб қилинди шу билан бирга, ота-оналар вакиллари иштирок этиб, жамоатчилик назорати остида имтиҳонлар ўтказилди.
Имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Касбий (ижодий) имтихонлар жараёнларида барча аудиторияларга видео кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, институт ҳовлисида абитуриентларнинг ота-оналари имтиҳон жараёнларини онлайн тарзда экран орқали кузатиб ўтириш имконига эга бўлдилар.
Абитуриентларнинг ота-оналари учун барча қулайлик ва шароитлар яратилди, овқатланишлари учун салқин жойлар ташкил этилди. Шунингдек, Ички ишлар ходимлари ҳамда тиббиёт ходимлари жалб қилинди.
Касбий
(ижодий) имтиҳонларнинг режа жадвали асосида 1-босқичда Музейшунослик таълим
йўналиши бўйича (144 нафар абитуринет),
2-босқичда рангтасвир ва санъатшунослик таълим йўналишларида
(476 нафар абитуриент) касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтди.
Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг 3-босқичи 2019 йил 31 июль, 1-2 август кунлари Касб таълими: Дизайн (интерьерни лойиҳалаш), Касб таълими: Дизайн (либос ва газламалар), Касб таълими: амалий санъат (амалий санъат асарларини таъмирлаш), Дизайн (компьютер графикаси ва бадиий фото), Дизайн (реклама ва амалий графика), Дизайн (интерьерни лойиҳалаш), Дизайн (либос ва газламалар), Дизайн (саноат дизайни), Амалий санъат (бадиий кулолчилик), Амалий санъат (меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш), Амалий санъат (амалий санъат асарларини асарларани таъмирлаш) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтди.
Мазкур йўналишларга 865 нафар абитуриент ҳужжатларини топширган бўлиб, абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонларда чизматсвир, рангтасвир ва композиция фанларидан ўз билим ва иқтидорларини намоён қилган ҳолда имтиҳон топширишди.
Имтиҳон жараёнлари ОАВ хусусан, “Ўзбекистон-24”, “Маданият ва маърифат”, “Ёшлар” телеканаллари ҳамда “Маданият” газетаси ҳамда интернет сайтлари орқали ёритилди.