Ташриф

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Талабалар турар жойига эҳтиёжи бор талабалар учун янада кенгроқ шароит яратиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, хоналардаги мавжуд ётоқ ўринлар янги ва замонавий кўринишга эга бўлган икки ярусли ётоқ ўринларига алмаштирилди.

Бугун 19 сентябрь – якшанба. Одатдагидек, Талабалар турар жойига ташриф буюрдим.
Бу ерда талабаларга яратилган шароитлар, дарс хоналари, кутубхона фаолияти, спорт хоналарини яна бир бор кўздан кечирдим.
Масъуллар билан талабалар дарс қилишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш борасида фикр алмашдик.
Шунингдек, талаба ёшлар билан ҳам суҳбатлашилиб, бугун юртимизда ёшларга истеъдодларини намоён қилишлари ҳамда ўз касбининг етук мутахассиси бўлишлари учун барча имкониятлар яратиб берилганини, хусусан, институтда ҳам талабалар учун сифатли таълим олишлари ва келажакда етук ижодкор бўлишлари учун барча шароитлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд этилди.
Маълумки, Талабалар турар жойида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг ҳар бири учун алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, уларда талабалар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун барча имкониятлар яратилган.
Ўз навбатида, талабалар ҳам ётоқхонадаги шароитлар ва имкониятлардан мамнун эканликларини, айниқса, шароитларни кўриб, ота-оналари ва яқинлари жуда ҳам хотиржам бўлишганини маълум қилдилар ҳамда миннатдорчилик билдирдилар.

Нодирбек Сайфуллаев
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори