Мажлис аввалида институт ректори Нодирбек Сайфуллаев барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, олдимизда турган муҳим сиёсий жараён – 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига ҳам тўхталиб, ушбу сайлов юртимизнинг ҳамда шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган жараён эканлигини, мажлисга йиғилган инсонларнинг ҳар бири жамиятнинг зиёли аъзоси сифатида бу жараёнда фаол иштирок этиши ҳамда ушбу муҳим сиёсий воқеликнинг аҳамиятини халқимизга етказишда ҳам хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида
“Сайлов – демократия кўзгуси” мавзусида учрашувлар, давра суҳбатларини ташкил этиш;
Институтнинг таянч докторанти, мустақил изланувчиларининг охирги 3 ойда докторлик диссертация мавзулари юзасидан амалга оширилган ишлари ҳисоботи;
Ўқув-услубий Кенгаш, Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгашининг янги ўқув йили бўйича иш режаларини тасдиқлаш;
Институт профессор-ўқитувчиларининг номзодларини доцент илмий унвонларига тавсия этиш;
Институтга қабул қилинган мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзуларини, илмий раҳбар, шахсий режалари ва дастурларини тасдиқлаш каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.