Мажлис аввалида институтда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли тўгараклар билан қамраб олиш, спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш, мавжуд тўғараклар фаолиятини янада кучайтириш, талаба-ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда янги тўгараклар ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Юртимизда ёшларнинг сифатли таълим олишлари ҳамда ўзлари танлаган касбларининг етук мутахассиси бўлишлари учун барча имкониятлар яратиб берилгани, институтда ҳам бу борада кўплаб ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга, ёшларга сифатли таълим олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янада кўпроқ имконият яратиб бериш, улар билан фикр-алмашиш, мулоқот қилиш олий таълим муассасисда фаолият юритиб келаётган ҳар бир инсоннинг вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб вазифалар санаб ўтилди ва маъсулларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.
Кенгаш аъзолари ҳам мазкур фикрларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб, бу масала доимо долзарб аҳамият касб этишини айтиб ўтишди.
Шунингдек, Кенгаш мажлисида
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сонли Қарори асосида институтда ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»нинг бажарилиши;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040 Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар;
– институтнинг эркин тадқиқотчиси С.Курбановнинг 17.00.04 Тасвирий ва амалий безак санъати ихтисослиги бўйича санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган «Система художественного образования Узбекистана периода Независимости» мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси;
– институтнинг 1-босқич мустақил изланувчиларининг диссертация мавзуларини тасдиқлаш;
– «Миниатюра ва китоб графикаси» кафедрасидан Э.Нурмановнинг номзодини доцент илмий унвонига тавсия этиш;
– институт кафедралари бўйича эълон қилинган танлов асосида кафедра мудири лавозимларига номзодларни тавсия этиш;
– институтнинг «Санъат тарихи ва назарияси» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2021-2023 йилларга мўлжалланган амалий, инновацион ва фундаментал илмий-техник лойиҳалар танловида иштирок этиш учун тайёрланган «Ўзбекистон давлат санъат музейидаги рангтасвир коллекциясининг электрон платформасини яратиш» грант лойиҳаси мавзуси маҳокамаси;
– Таянч докторантура ва мустақил изланувчилар институтига кирувчиларни қабул қилиш учун Қабул комиссия таркибини, кириш имтиҳонлар саволларини тасдиқлаш;
– институт кафедралари томонидан «ZiyoNET» ахборот таълим-тармоғига янгиланган материалларини тақдим этиш каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори.