Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш асосидаги Бир марталик илмий Кенгашда Феруза Атаханованинг “Замонавий ўзбек либос дизайнида анъаналар ва инновация” мавзусида 17.00.05-Дизайн назарияси ва тарихи ихтисослигидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.
Илмий раҳбар санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова, расмий оппонентлар техника фанлари доктори, Машҳура Абдукаримова, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Нигорахон Култашева.
Ҳимояни Бир марталик Кенгаш раиси, санъатшунослик фанлари доктори Валентина Лунёва олиб борди.
Маълумки, санъатшуносликда , хусусан либос дизайнидаги анъаналар ва инновациялар ҳамда уларнинг ўзаро таъсири муаммосини ўрганиш устувор йўналишлардан бирига айланмоқда. Унинг келгуси авлодга узатувчи моҳиятини мужассам этган анъанавий либосни замонавий мода ва инновациялар таъсирида ўзгариши, либосдаги миллий дизайн шакллари ривожланишининг йўналиш ва тамойиллари, ўзига хослигини сақлаб қолиш стратегиясини тадқиқэтишга алаоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Мазкур долзарб мавзуга бағишланган илмий тадқиқот қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кенгаш аъзолари тадқиқотчини мазкур ҳимоя билан табриклаб, ҳар бир соҳанинг ривожи ҳамда шакл ва мазмун жиҳатдан бойиши, ушбу соҳанинг қанчалик кенг тадқиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлигини, бугунги кунда бадиий таълим ривожига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида соҳада бўлаётган ўзгаришларни нафақат эътироф этиш, шунингдек, бу ўзгаришларни илмий жиҳатдан таҳлил этиш ҳам муҳим эканлиги, бу тадқиқотлар соҳанинг кейинги ривожланиш йўналишини аниқлаш ва янгиликлар жорий этиш учун хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб, тадқиқотчига муваффақият тиладилар.
“Замонавий ўзбек либос дизайнида анъаналар ва инновация” мавзусидаги ёзилган диссертация иши ҳимояси мувафаққиятли ўтди.