Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг ноябрь ойи мажлиси ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг ноябрь ойи мажлиси ўтказилди.

Мажлис аввалида институтнинг Либос дизайни кафедраси мудири Умида Ходжаевага Дизайн назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича ҳамда Санъат тарихи ва назарияси кафедрасида фаолият олиб бораётган Иброҳим Абдураҳмоновга Санъат назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган доцентлик аттестациялари топширилди.

Мажлисда бугунги кунда юртимизда олий таълим тизимининг янада ривож топиши учун барча имкониятлар яратиб берилаётгани, ўз навбатида ушбу соҳада меҳнат қилаётган ҳар бир инсон бу имкониятлардан унумли фойдаланиши, ўз устида ишлаган ҳолда илмий салоҳиятини юксалтириши, жаҳон таълим стандартларини ўзлаштириши ва дарс жараёнларида фойдаланиши, хорижий тилларни ўрганиши провардида эса Янги Ўзбекистон ёшларини ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун ўз ҳиссасини қўшмоғи лозимлиги таъкидланди.

Кенгаш мажлисида

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган институтнинг чора-тадбирлари;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрель куни эълон қилинган “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6208-сонли фармонига асосан институтда ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 467-сонли қарорига асосан институтда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг бажарилиши;

– Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий таълим муассасаларининг иқтидорли талаба-ёшларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 674-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, Навоий давлат стипендияси, Ислом Каримов давлат стипендияларига институт иқтидорли талабаларидан энг муносибларини тавсия этиш;

– 4-курс бакалавр босқичи талабаларининг БМИ мавзуларини тасдиқлаш;

– институт кафедралари томонидан “ZiyoNET” ахборот таълим-тармоғига янгиланган материалларини тақдим этиш;

– институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларини нашрга тавсия этиш каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори.