Cўнгги йилларда юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг дастури амали сифатида, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан бугун, институт Анжуманлар залида “Аёл қадр-қиммати – миллий қадрият” мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Фарғона давлат университети профессори, Психология фанлари доктори Васила Каримова томонидан ёшлар ўртасида тарбия ва одоб нормалари, муомила маданияти, миллий қадриятларимизнинг жамият тақдиридаги аҳамияти ҳақида ҳамда юртимизда хотин-қизларнинг қадр-қиммати, ҳукумат даражасида кўрсатилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида маъруза ўқиди.
Шунингдек, давра суҳбатида Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим кафедраси доценти, Психология фанлари доктори Одина Отажонова, институт Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси Гулчехра Қобиловалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Давра сухбати мобайнида талалабалар томонидан берилган долзарб саволларга, мутахассислар томонидан тушунарли ва мулоҳазали жавоблар берилди.