КИТОБХОНЛИК – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИДИР!


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббуснинг 4-йўналиши ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари юзасидан институтимизда мунтазам равишда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, Санъатшунослик ва музейшунослик факультетининг Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси Феруза Ҳасанова ташаббуси билан «Шеърият кечаси» номли китобхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Китобхонлик тадбири таништирув, мен севган шеър, мен кимман, шеърий айтишув, асар муаллифларини топинг, мушоира каби шартлар асосида ташкил этилди.

Фаол иштирок этган китобхон талаба-ёшлар тадбир сўнггида сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.