Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик ва музейшунослик факультети томонидан Миробод туманидаги 110-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон тарихи Давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда факультет талабалари томонидан мактаб ўқувчиларига мустақиллигимиз ҳамда Конституциямизга оид муҳим маълумотлар берилди. Шу билан бирга, 3 босқичли савол-жавоблар мусобақаси ташкилди. Унда фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб тақдирланади.
Жумладан, 3 та биринчи ўрин соҳибларига Тошкент Политехника музейига бепул экскурция қилиш имтиёзлари тақдим этилди. 2 та иккинчи ўрин соҳибларига янги таҳрирдаги Конституция китоби ҳамда 2 та учинчи ўрин соҳибларига турли номлардаги бадиий китоблар совға қилинди.
Санъатшунослик ва музейшунослик факультети билан яқиндан ҳамкорлиги учун 110-сонли умумтаълим мактаби маъмуриятига ташаккурномалар тақдим этилди.