Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, унда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтнинг хорижий турдош олий таълим муассасалари билан интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Муниса Мухамедова ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Шахноза Қосимовалар Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида малака ошириб қайтишди.
Малака ошириш якунида уларга университет ректори Жейран Маҳмудова томонидан тасдиқловчи сертификатлар билан топширилди.
Муниса Мухамедова (Ўзбекистонда музей туризмининг ривожланиши ХХI аср бошлари) ва Шахноза Қосимова (Ўзбек миллий либосларини музей фондларида комплектлаш масалалари) томонидан ташкил этган очиқ дарслари Музейшунослик кафедраси мудири Эльфира Эйвазова хамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан намунали тарзда баҳоланиб озарбайжон ва рус тилларида очиқ дарс якунига доир баённома хулосаси Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев номига малака ошириш хулосаларига доир ижобий маълумотнома хатлари билан биргаликда тақдим этилди.
Шунингдек, Озарбайжон давлат маданият ва санъат университети жамоаси Ўзбекистон тўғрисида кўплаб маълумотларга эга эканликларини, айниқса, бугунги кунда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва ўзгаришлар, бунинг натижасида иккала давлат ҳамкорлиги яна кенгайиб, кўплаб соҳаларни қамраб олаётганидан мамнун эканликларини, яқин келажакда албатта, Ўзбекистонга ташриф буюриш орзулари борлигини маълум қилдилар.