АНОНС!

АНОНС!

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Китоб графикаси ва миниатюра кафедраси профессори, “Энг улуғ, энг азиз” Республика танлови ғолиби (2016 й.),
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби (2019 й.), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Аслиддин Калонов ўзининг навбатдаги “Соғинч” номли шахсий кўргазмасини тақдим этади.

Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 4 февраль куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.