Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам талабалар учун ZOOM платформаси орқали онлайн дарслар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

 

Хусусан, бугун магистратура мутахассисликлари биринчи босқич талабалари учун Амалий хорижий тил ҳамда Илмий тадқиқот методологияси фанлари бўлиб ўтди.

Ушбу дарслар онлайн бўлаётганини инобатга олган ҳолда тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан икки қисмдан иборат тарзда ўтказилмоқда.

Биринчи қисмда фан мавзусига доир тақдимот намойиш этилиб, ўқитувчи томонидан зарурий маълумот берилаётган бўлса, иккинчи қисмда эса жонли мулоқот ўтказилиб, унда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишмоқда.

Шунингдек, мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам баён этиб, тенгдошлари билан баҳс-мунозаралар ўтказишмоқда.