Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 3-босқич талабалари ҳаяжонли синовлар даврида туришибди. Уларнинг ойлар давомида яратган ижодий ишлари бугун устозлари кўригидан ўтмоқда.
Албатта, талабаларнинг ушбу якуний назорат кўриклари онлайн тарзда ташкил этилмоқда.
Ижодий ишларга баҳо бериш доимо мураккаб вазифа. Чунки унга турли ракурслардан ёндошиш мумкин. Aммо бугун Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Баҳодир Жалолов бошчилигидаги ҳакамлар тасвирий санъат қоидалари ва адолат юзасидан ёндошишмоқда.
Ҳакамлар ҳар бир талабанинг ижодий ишларини алоҳида таҳлил қилиб, ютуқ ва камчиликларини баҳолаш билан биргаликда, ушбу талаба билан бевосита ишлайдиган устозларига бу талабанинг қайси камчиликлари устида иш олиб бориш борасида ҳам тавсиялар бериб ўтишди.
Бу эса талабаларнинг бундан кейинги ижодларида, албатта, ижобий таъсир ўтказади. Чунки бугун унинг ижодига унинг курсдошлари ёки у билан бевосита шуғулланадиган устози эмас, ўзбек тасвирий санъатида ўз ўрнига эга бўлган атоқли ижодкорлар баҳо беришди.