Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори талабаларнинг турар жойлари билан танишиб, яшаш шароитини ўрганди.
Ректор узоқ вилоятлардан келиб, ётоқхонада яшаб, ўқишга қатнаётган талабалардан умумий, иқтисодий аҳволи, шарт-шароити, қизиқишлари, ҳозирги кунда ўқишдан ташқари қандай ишлар билан банд эканликлари, уларни қандай муаммолар қийнаётганлиги ҳақида сўради. Сўнг ётоқхонадаги жиҳозларнинг ишлатишга қай даражада лаёқатли эканлигини кўздан кечириб, талабаларга тоза, озода яшаш доимо зарурлиги ҳақида гапирди. Уларни яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклаб, институтда миллий байрамимизни қандай нишонлашни исташларини, нималар қилинса, улар байрам шукуҳини яна-да кўпроқ ҳис қилиб, хурсанд бўлишлари ҳақида самимий суҳбат бўлди. Суҳбат давомида кўпчилик талабаларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, уларнинг таклифига кўра байрам муносабати билан Талабалар турар жойида сумалак ва ош пишириш режага киритилди. Шунингдек, ётоқхоналарда турли хилдаги тўгараклар, спорт клубларини ташкил қилиш мақсадида институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, факультет деканлари ва декан ўринбосарларига алоҳида топшириқ берилди.
Ётоқхона талабалари самимиятдан хурсанд бўлиб, институт ректори ва устозларидан миннатдор эканлигини билдиришди.