Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
Бугун – 4 август
Профессионал таълим: дизайн (либос ва газламалар) таълим йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бош илмий котиби Феруза Абиджанова, институт ректори Аббосжон Мирзораҳимов, Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси Қосимжон Мамажонов, институтнинг Коррупцияга қарши курашиш – комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими ходими Мақсудбек Матёқубовлар бошқа масъуллар билан биргаликда мазкур жараёнларни бевосита кузатиб боришмоқда.
МРДИ Матбуот хизмати